Улуғнор туман ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги Сариқсув МФЙ ҳудудида ёшлар саноат зонаси ташкил этилиб, ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва юритишлари учун ер майдони ажратиб берилган.
Бироқ, “Камолдин ота олтин гузари” МЧЖ томонидан ажратилган ер майдонида инвестиция шартлари бажарилмасдан, фаолият бошламаганлиги сабабли Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги кичик ва ёшлар саноат зонларини бошқариш ягона дирекцияси томонидан қурилмаларни буздириб, ер майдонини бўшатиш ва қайтариб олиш ҳақида судга даъво ариза билан мурожаат қилинган.
Хусусан, Бўстон туманлараро иқтисодий судининг 09.11.2025 йилдаги ижро варақасига асосан жавобгар “Камолдин ота олтин гузари” МЧЖга ажратиб берилган 0,04 га ер майдонида жойлашган 118,7 кв.метрдан иборат бино иншоатларни буздириш белгиланган.
Қарздор суд ҳужжатида белгиланган талабларни ихтиёрий равишда бажариши ҳақида бир неча маротаба ёзма ва оғзаки равишда огоҳлантирилишига қарамасдан бу талаблар бажарилмаганлиги сабабли ҳамкор ташкилотлар иштирокида мажбурий ижро тайинланган.
Амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида бино иншоотлар буздириб ташланиб, суд қарори ижроси таъминланди.