Бугун 18 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Халқаро жиноий суд Исроилнинг бир нечта расмийларини ҳибсга олишга махфий ордер берди

Халқаро жиноий суд Исроилнинг бир нечта расмийларини ҳибсга олишга махфий ордер берди

Халқаро жиноий суд (ХЖС) Исроилнинг бир нечта юқори лавозимли амалдорларини ҳибсга олиш учун яширин ордерлар чиқарди.

Бу ҳақда Haaretz нашри дипломатик манбага таяниб хабар бермоқда.

Газета маълумотларига кўра, ордерлар чекловлари остига икки нафар исроиллик сиёсатчи ва ҳарбий раҳбариятнинг икки вакили тушган бўлиши мумкин. Уларнинг исм-шарифлари расман ошкор қилинмаяпти, суд қарорларининг эҳтимолий ижро этилиш муддатлари ҳам номаълум.

Нашрнинг қайд этишича, бундан аввал Халқаро жиноий суд прокуратураси Исроил Молия вазири Бецалел Смотрич ва Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвирга нисбатан жиноий иш қўзғатиш имкониятларини ўрганиб чиққан эди. Суд регламентига кўра, ордер берилгани ҳақида гумонланувчиларни олдиндан огоҳлантириш талаб этилмайди.

Газета манбаларининг хабар қилишича, ёпиқ формат гумонланувчиларни қўлга олиш эҳтимолини оширади. Чунки очиқ қарорлар уларга ХЖС билан ҳамкорлик қилувчи давлатларга сафар қилишдан олдиндан воз кечиш имконини беради, дейилади хабарда.

Киритилди: Бугун 14:59. Ўқилди: 367 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!