АҚШ ва Исроилнинг Эрон билан низоси жаҳон бизнесига аллақачон 25 миллиард долларга тушди ва зарар миқдори ўсишда давом этмоқда.
Бу ҳақда Reuters агентлиги АҚШ, Европа ва Осиё биржаларида тақдим этилган компанияларнинг корпоратив маълумотлари таҳлили натижаларига таяниб хабар бермоқда.
Камида 279 та компания Эрон низосини фавқулодда чоралар кўриш, жумладан, нархларни ошириш ва ишлаб чиқаришни қисқартиришга сабаб қилиб кўрсатган. Бошқалари эса дивидендлар тўлашни ёки акцияларни қайтариб сотиб олишни тўхтатиб қўйган, ходимларни иш ҳақи сақланмайдиган таътилга жўнатган, ёқилғи учун устамалар жорий этган ёки давлат ёрдами сўраб мурожаат қилган, дейилади агентлик хабарида.