Бугун 18 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Украинадаги можародан кейин Европани Москва билан муносабатларда оғир давр кутмоқда

Украинадаги можародан кейин Европани Москва билан муносабатларда оғир давр кутмоқда

Украинадаги можаро якунланганидан сўнг, Европани Москва билан муносабатларда оғир давр кутмоқда. Бу ҳақда «The Foreign Policy» журнали ёзмоқда.

Нашрнинг таъкидлашича, «Россия қудрати» фонида ҳарбий салоҳият ҳамда тийиб туриш имкониятларининг етарли эмаслиги Европа давлатларининг заиф нуқтаси бўлиб қолмоқда. Журнал маълумотларига кўра, Европа Иттифоқига мавжуд муаммоларни бартараф этиш учун йиллар керак бўлади.

Материалда, шунингдек, Россия можаро давомида ўз кучларини оширгани ва сезиларли даражада жанговар тажриба тўплагани қайд этилган.

Шу билан бирга, Россия етакчиси Владимир Путин мамлакатнинг Европа Иттифоқига нисбатан ҳеч қандай агрессив режалари йўқлигини бир неча бор таъкидлаб ўтган.

Киритилди: Бугун 13:45. Ўқилди: 352 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!