Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Мессининг ўғли Сиро: Отасининг афсонавий голини 'такрорлаган' ёш футболчи, янги юлдуз

Мессининг ўғли Сиро: Отасининг афсонавий голини 'такрорлаган' ёш футболчи, янги юлдуз

Лионел Мессининг ўғли Сиро отасининг "Барселона" таркибида "Хетафе"га қарши урган афсонавий соло голини "такрорлаган"идан сўнг тезда эътибор марказига тушди.

Ёш футболчи ота изидан бормоқда, Сиро "Интер Маями" академияси тизимининг бир қисми ҳисобланади. Катта Месси "Қарғалар"нинг асосий жамоасида юлдуз бўлиб ўйнашда давом этмоқда ва 2025-йилги МЛС мавсумига ушбу лиганинг амалдаги энг қимматли ўйинчиси сифатида тайёргарлик кўрмоқда.

Мессининг ўғиллари ёшлар даражасида кўплаб истиқболларни намойиш этмоқда, Тиаго ва Матео ҳам отасининг энг ёрқин ва шон-шарафли изларидан боришга интилмоқда. Мессининг учала фарзанди ҳам яқинда Флоридада бўлиб ўтган УЭстон кубоги турнирида ғалаба нашидасини сурди.

Нима бўлди ўзи?

Сиро Месси ўз ёш тоифасида илҳом манбаига айланди ва бир ажойиб гол киритди. У ўз ярим майдонидан тўпни олиб юра бошлади, рақиб ҳимоячиларини алдаб ўтиб, тўпни дарвозанинг тўрига киритди - худди отаси 2007 йилда энг ажойиб голлардан бирини урганидек.

Киритилди: 19:12 18.02.2025. Ўқилди: 1704 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!