Бугун 24 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Мерц: "Германия танк бригадасининг Литвада жойлаштирилиши НАТОнинг шарқий қанотини мустаҳкамлайди"

Мерц: "Германия танк бригадасининг Литвада жойлаштирилиши НАТОнинг шарқий қанотини мустаҳкамлайди"

Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, Бундесвернинг 45-танк бригадасининг Литва ҳудудига жойлаштирилиши "НАТОнинг шарқий қанотини мустаҳкамлаш"га қаратилган.

Бу ҳақда Литва миллий радиоси LRT хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Мерц Литвага эрталаб янги блокни расмий ишга тушириш маросимида иштирок этиш учун етиб келди. Канцлер Литва Президенти Гитанас Науседа билан учрашди.

LRT хабарига кўра, қўшма матбуот анжуманида канцлер бу кунни тарихий деб атади ва "Литва хавфсизлиги Германия хавфсизлигига айланганини" таъкидлади. Рекорд вақт ичида жойлаштирилаётган бўлинма "ўта кескин" хавфсизлик вазиятида НАТОнинг шарқий қанотини мустаҳкамлаш учун мўлжалланган, деди у.

Маълумотларга кўра, янги ҳарбий қисм фаолияти бошланишига бағишланган тадбир Вилнюсдаги собор майдонида бўлиб ўтган. Учрашувда Мерц ва Науседадан ташқари Германия канцлери билан бирга келган Германия Мудофаа вазирлиги раҳбари Борис Писториус ва унинг литвалик ҳамкасби Довиле Шакалиене ҳам иштирок этди. Майдонда Германия, Литва ва НАТОнинг кўп миллатли жанговар гуруҳининг мингга яқин аскарлари саф тортган.

Киритилди: 23:34 22.05.2025. Ўқилди: 422 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!