Бугун 24 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Хоразмда металломга топширилган снаряд портлаб кетди. Қурбон бор

Хоразмда металломга топширилган снаряд портлаб кетди. Қурбон бор

Янгиариқ туманидаги металлом йиғиш шохобчасида портлаш юз берган. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар қилди.

Ҳодиса 11 апрел куни содир бўлган. Йиғиб келинган темир-терсаклар туширилаётганда улар орасида бўлган снаряд портлаб кетган. Оқибатда шу ерда ишловчи 31 ёшли О.Б. оғир тан жароҳати олиб, вафот этган.

Манбага кўра, снарядлар Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида ҳарбий хизматчилардан сотиб олинган.

Ижтимоий тармоқларда ҳам бу ҳодисага оид хабарлар тарқалди. Унда айтилишича, портлашдан сўнг воқеа жойига ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ва сапёрлар етиб борган. Ўрганиш жараёнида шохобчадан яна 30 га яқин снаряд топилган.

Интернетда тарқалган видеода марҳум О.Б.нинг онаси ўғли оила боқувчиси бўлганини, унинг 2 фарзанди етим қолганини айтган.

Она снарядларни сотган ва сотиб олиб шохобчага келтирган шахсларга қатъий жазо қўллашни сўраган.

Ҳозирда мазкур ишни ҳарбий прокуратура ўрганаётгани, металлом йиғувчи ва унга снарядларни сотган ҳарбий хизматчилар устидан тергов бошлангани, айримлари қамоққа олингани айтилмоқда.

Киритилди: 17:35 23.05.2025. Ўқилди: 1102 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!