Бугун 25 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Меркел: "Ноқонуний миграцияга қарши кураш Европани вайрон қилиши мумкин"

Меркел: "Ноқонуний миграцияга қарши кураш Европани вайрон қилиши мумкин"

Германиянинг собиқ канцлери Ангела Меркел ноқонуний миграцияга қарши кураш туфайли Европа қулаш хавфи остида қолиши мумкинлигидан хавотир билдирди.

Бу ҳақда Politico нашри хабар бермоқда.

Амалдаги Германия ҳукумати жорий этган чегара назоратини кучайтиришга қарши гапирар экан, у миграция муаммосини ҳал қилишда умумевропа ёндашуви зарурлигини таъкидлади.

"Ўйлашимча, биз Германия-Австрия ёки Германия-Польша чегарасида ноқонуний миграцияни енгиб чиқа олмаймиз", деди у.

Меркелнинг фикрича, алоҳида давлатларнинг бир томонлама қадамлари Европанинг ҳаракат эркинлиги учун қимматга тушиши мумкин. Шу муносабат билан у ноқонуний миграцияга қарши курашиш йўлларини биргаликда излашга чақирди. “Акс ҳолда, Европа қандай қулашини кузатишга мажбур бўлишимиз мумкин”, деб огоҳлантирди собиқ канцлер.

Эслатиб ўтамиз, ХДС/ХСС блоки вакили бўлган канцлер Фридрих Мерц бошчилигидаги ҳукумат алмашганидан кейин Германия Австрия ва Польша билан қуруқликдаги чегараларида назоратни кучайтирди. Қўшимча 3000 нафар полициячи чегарадош вилоятларга жўнатилди.

7 май куни янги қоидалар кучга кирди, унга кўра, Европа Иттифоқининг бошқа давлатидан бошпана сўраб мурожаат қилган муҳожирларга Германияга кириш тақиқланади. Бироқ, ҳомиладор аёллар, болалар ва бошқа заиф гуруҳлар ушбу чекловлардан озод қилинган.

Киритилди: 08:48 23.05.2025. Ўқилди: 607 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!