Бугун 25 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

“Анъаналаримизни масхара қилишди”: Марубо қабиласи 180 миллион долларлик даъво қўзғади

“Анъаналаримизни масхара қилишди”: Марубо қабиласи 180 миллион долларлик даъво қўзғади

Амазонка қабиласи уларни "порнога тобе" деб тасвирлаган мақола сабабли New York Times’га қарши суд даъвоси очди.

Тахминан 2000 кишидан иборат Марубо қабиласи Илон Маскнинг SpaceX компаниясининг сунъий йўлдош интернет хизмати - Старлинк’ка уланганидан тўққиз ой ўтиб ёзилган NYT мақоласида таъкидланишича, қабила "аллақачон кўп йиллардан бери америкалик оилаларни қийнаб келаётган муаммоларга дуч келмоқда."

Туҳмат тўғрисидаги даъвода кўрсатилишича, Америка газетасининг мақоласида Марубо қабиласи "интернетнинг оддий таъсирига ҳам бардош бера олмайдиган" жамоа сифатида тасвирланган ва "қабила ёшлари порнографияга қизиқиб қолган" деган фикр кенг тарқалганига алоҳида эътибор қаратилган.

Даъвода TMZ ва Yahoo сайтлари ҳам жавобгар сифатида кўрсатилган. Унда таъкидланишича, уларнинг янгилик лавҳалари "қабила ёшларини масхара қилади" ва "унинг анъаналарини нотўғри талқин этади."

Марубо қабиласи камида 180 миллион доллар миқдорида зарар қопланишини талаб қилмоқда.

Киритилди: Бугун 06:57. Ўқилди: 852 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!