Бугун 29 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

"Мен сизнинг олдингизга келдим, лутф кўрсатдим”

"Мен сизнинг олдингизга келдим, лутф кўрсатдим”

Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарованинг маълум қилишича, Лавров БМТ Бош Ассамблеяси доирасида Германия ташқи ишлар вазири билан учрашув ўтказмоқда; бу сўнгги 5 ярим йил ичидаги биринчи шундай учрашувдир.

Захарованинг сўзларига кўра, учрашув ташаббуси Германия томонидан билдирилган. Лавров Германия ташқи ишлар вазири билан охирги марта 2022 йил 18 январда учрашган эди; ўша пайтда бу лавозимни Анналена Бербок эгаллаб турган.

"Мен сизнинг олдингизга келдим, лутф кўрсатдим” деди Лавров Германия ташқи ишлар вазири билан учрашувда.

"Учрашув чоғида мен ундан ташрифининг мақсадини баён қилишни сўрадим. У ўз қайдларини чиқариб, Германия ўз раҳбарлари орқали ҳар куни расман ва очиқчасига эълон қиладиган гапларнинг айнан ўзини ўқиб берди.

Мен ундан ҳеч қандай янгилик эшитмадим. Унда яширин бир ишора бор эди — ўзингиз биладиган ўша оҳанг — гўёки шундай дейилаётгандек: “Мен сизнинг олдингизга келдим, сиз билан мулоқот қилишга лутф кўрсатдим; энди эса, мен қилган ушбу хайрихоҳлик эвазига сиз Украина фронтида айрим ён беришларга боришингиз ва Қора денгиз минтақаси бўйича шундай келишувни таъминлашингиз керакки, натижада танкерлар ва қуруқ юк кемалари ҳеч қандай муаммосиз ўта олсин” - деган Лавров Германия Ташқи ишлар вазири билан учрашув ҳақида.

Киритилди: 22:11 27.09.2026. Ўқилди: 2906 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!