Бугун 28 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Венгрия парламенти бош вазир Мадьярнинг депутатлик дахлсизлигини бекор қилди

Венгрия парламенти бош вазир Мадьярнинг депутатлик дахлсизлигини бекор қилди

Бу қарор Мадьярга телефон ўғирлаш бўйича тергов ўтказиш ва уни гумонланувчи сифатида сўроқ қилиш имконини беради.

Иш 2024 йил июнь ойида Будапештдаги Ötkert клубида юз берган воқеа билан боғлиқ. Прокуратурага кўра, Мадьяр уни телефонга тасвирга олган кишидан қурилмани тортиб олган ва кейин Дунайга ташлаб юборган. Қиймати қарийб 400 евро бўлган телефон кейинчалик ғаввослар томонидан топилган.

Мадьяр телефонни олганини тан олган, аммо ўғирлик содир этганини рад этади ва ишни сиёсий сабабларга боғлиқ деб ҳисоблайди. У дахлсизлигини бекор қилишни ўзи сўраган.

Киритилди: Бугун 14:58. Ўқилди: 294 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!