Бугун 3 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Маск одамларга умид бермоқда: яқин келажакда инсонлар узоқроқ яшайди

Маск одамларга умид бермоқда: яқин келажакда инсонлар узоқроқ яшайди



Америкалик тадбиркор Илон Маск инсон умрини узайтириш имконини берадиган янги технологиялар яқин келажакда пайдо бўлишига ишонч билдирди.
Унинг фикрича, қариш жараёнини тушуниш ва унга таъсир қилиш мумкин. Маск ҳатто қаришни «жуда ҳал қилинадиган муаммо» деб атаган ва келажакда инсон умрини узайтириш, эҳтимол қариш жараёнини орқага қайтариш имкони пайдо бўлишини айтган.

Маскнинг таъкидлашича, сунъий интеллект ва тиббий технологияларнинг ривожланиши бу жараённи тезлаштириши мумкин. Унинг ўзи эса инсон танасидаги қариш жараёнини бошқарувчи қандайдир умумий биологик механизм мавжуд деб ҳисоблайди.
Бироқ бу ҳозирча илмий жиҳатдан исботланган прогноз эмас, балки Маскнинг келажак ҳақидаги қарашларидир.

Киритилди: 17:37 02.11.2026. Ўқилди: 340 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!