АҚШ Давлат самарадорлиги департаменти (ДОГЕ) раҳбари Илон Маск "сўл кучларнинг душманона ҳужумлари"дан толиқиб, лавозимини тарк этишга қарор қилгани ҳақида The Washington Post газетаси аноним манбага асосланиб хабар бермоқда.
Нашрнинг маълум қилишича, Маскнинг махсус давлат хизматчиси мақоми 2025 йил майда тугайди, бироқ бу муддат узайтириладими йўқми, ҳозирча номаълум. Мақолада таъкидланишича, "Маск ўз фикрича, сўллар томонидан қилинаётган нохуш ва ахлоқсиз ҳужумлар оқимидан чарчагани сабабли кетишни истаяпти."