Россиянинг Тюмен вилоятида фавқулодда қўнишни амалга оширган енгил самолёт экипажи Тоболскдаги Ремезов аэропортига эвакуация қилинди.
Бу ҳақда ТАСС агентлигига вилоят ҳукумати ахборот маркази маълум қилди.
"Вагайский туманида фавқулодда қўнишни амалга оширган самолёт учувчиси ва кузатувчиси жароҳат олмаган. Улар Тоболскдаги Ремезов аэропортига эвакуация қилинади", дейилади баёнотда.
Самолёт ботқоқлик ҳудудида фавқулодда қўнишни амалга оширганида одатий ўрмон патрулида бўлган. Учувчиларни эвакуация қилиш учун вертолёт ишлатилган. Тюмен транспорт прокуратураси тергов бошлади.