Бугун 22 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

"Манчестер Юнайтед" Майкл Кэррикнинг ўрнига янги мураббий танлади

"Манчестер Юнайтед" Майкл Кэррикнинг ўрнига янги мураббий танлади

"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти жамоа бош мураббийи Майкл Каррик билан ҳамкорликни тўхтатиши мумкин.

Бунга манчестерликларнинг Чемпионлар лигаси умумий босқичи 3-турида "Комо"га қарши учрашувда 1:4 ҳисобида йирик мағлубиятга учрагани сабаб бўлиши мумкин.

Teamtalk тарқатган маълумотга кўра, "қизил иблислар" раҳбарияти бош мураббийлик лавозими учун асосий номзодни танлаб қўйган. У "Ньюкасл"нинг собиқ устози Эдди Хаудир.

Айни пайтда 48 ёшли англиялик мутахассис ҳеч бир жамоада фаолият юритмаяпти.

"Манчестер Юнайтед" Англия Премьер-лигасининг янги мавсумини ҳам омадсиз бошлади. Жамоа дастлабки 7 та турда атиги 7 очко жамғариб, турнир жадвалида 14-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: Бугун 11:42. Ўқилди: 171 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!