Бугун 25 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

"Манчестер Сити" АПЛдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади

"Манчестер Сити" АПЛдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади

Англия Премьер-лигасида еттита ғалаба билан мавсумни бошлаган "Манчестер Сити"нинг мағлубиятсиз серияси якунланди. "Шаҳарликлар" 8-турда "Астон Вилла" меҳмони бўлиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Бирмингемдаги "Вилла Парк" стадионида ўтган учрашувнинг 6-дақиқасида Николас Жексон мезбонларни олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлим бошида Эрлинг Холанд ҳисобни тенглаштирди. Бироқ 60-дақиқада Жексон яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол этиб, дублини расмийлаштирди ва жамоасига муҳим уч очко келтирди.

Ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг бошланғич таркибидан жой олди ва учрашувни тўлиқ ўтказди.

Шу тариқа, "Сити" Англия чемпионатининг саккизинчи турига келиб илк бор очко ололмади.

АПЛ. 8-тур

24 октябрь

"Астон Вилла" — "Манчестер Сити" — 2:1

Голлар: Николас Жексон (6, 60) — Эрлинг Холанд (52).

Киритилди: 23:37 24.10.2026. Ўқилди: 381 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!