Қозоғистонда мактаб ўқувчиларига саломлашиш маданиятини ўргатиш таклиф қилинди.
Ташаббусни “Адилет” партияси депутати Айбек Саиров илгари сурди, деб хабар бермоқда @SputnikKZ.
Унинг айтишича, саломлашиш “маданий коднинг энг оддий, аммо чуқур унсурларидан бири”. Этикет қоидаларини ўқувчиларга синф соатлари, мактаб қоидалари, ота-оналар билан ишлаш ва ўқитувчиларнинг шахсий намунаси орқали ўргатиш таклиф қилинмоқда.
Аввалроқ Қозоғистон президенти эркакларнинг қучоқлашиб кўришишларини танқид қилиб, улар қўл бериб кўришиш билан чекланиши кераклигини айтган эди.