Франция президенти Эммануэль Макрон Ifop-Fiducial "Французларнинг эллик севимли сиёсий шахси" барометрида кўринмаган биринчи Франция президенти бўлди.
Бу ҳақда Paris Match нашри хабар берди.
Сўров натижаларига кўра, Макрон Франсуа Байру билан деярли тенглашиб, 51-ўринни эгаллади (21,5% ва 21,9% ижобий баҳо). Унинг ўтмишдошлари Николья Саркози ва Франсуа Олланд президентлик даврида ҳеч қачон 43-ўриндан пастга тушмаган.
Ifop бош директори Фредерик Даби: "Француз респондентларининг 78 фоизи энди Эммануэль Макрон ҳақида салбий фикрда (ўтган ой 70 фоизга нисбатан)" - деди.