Бугун 12 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Макрондан кейин нима бўлади? Европада унинг сиёсий лойиҳасига қарши кайфият кучайган

Макрондан кейин нима бўлади? Европада унинг сиёсий лойиҳасига қарши кайфият кучайган

Европанинг айрим давлат раҳбарлари Франция президенти Эммануэль Макрон лавозимини тарк этгач, унинг ташаббуси билан ташкил этилган Европа сиёсий ҳамжамияти ҳам фаолиятини тўхтатишига умид қилмоқда.

Politico нашрининг манбаларга таяниб хабар беришича, баъзи европалик етакчилар ушбу форумнинг самарадорлигидан кўнгли тўлмаяпти ва унинг келажагига шубҳа билан қарамоқда.

«Улар келаси йили Францияда янги президент иш бошлаши билан ушбу тузилма ҳам ўз фаолиятини тўхтатишига умид қилмоқда», — дейилади нашр материалида.

Европа сиёсий ҳамжамияти 2022 йилда Макрон ташаббуси билан ташкил этилган. Францияда эса навбатдаги президентлик сайловлари 2027 йилда бўлиб ўтади.

Киритилди: Бугун 15:25. Ўқилди: 288 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар