Бугун 23 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

МАГАТЭ Эрон ядровий объектларига етказилган зарар ҳақида маълумот берди

МАГАТЭ Эрон ядровий объектларига етказилган зарар ҳақида маълумот берди

МАГАТЭ раҳбари Рафаэль Гросси БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида билдиришича, агентлик Фордо ядровий объектида зарар етказилгани ҳақида маълумотга эга эмас. Объект ҳануз агентлик назорати остида бўлиб турибди ва радиация чиқиш аломатлари қайд этилмаган.

Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, Исфаҳондаги тўртта объект зарар кўрган: марказий кимёвий лаборатория, уранни конвертация қилиш қурилмаси, Теҳрон реактори учун ёқилғи ишлаб чиқариш заводи ва уранни металл кўринишида қайта ишлашга мўлжалланган қурилаётган мажмуа. Объектлар ҳудудидан ташқарида радиация фони ошгани қайд этилмаган.

Шунингдек, Арак яқинида жойлашган Хондап ҳудудидаги қурилаётган оғир сувли тадқиқот реактори ҳам зарбага учраган. Ушбу реактор ҳали фаолиятга туширилмаган ва ядровий материаллар сақланмагани учун МАГАТЭ баҳосига кўра, радиация билан боғлиқ оқибатлар кузатилмаган.

Яна бир зарар кўрган объект — оғир сув ишлаб чиқарувчи завод бўлган. Гроссининг таъкидлашича, ушбу объектларга қилинган зарбалар оқибатида атроф-муҳит ва аҳолига хавф йўқ, бироқ агентлик вазиятни кузатишни давом эттирмоқда.

Киритилди: 08:57 21.06.2025. Ўқилди: 561 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!