Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) АҚШ томонидан Эроннинг учта ядровий объектига, жумладан Фордодаги энг йирик уранни бойитиш заводига уюштирилган ҳужумлардан сўнг, бу иншоотлар атрофида радиация даражасининг ошиши кузатилмаганини маълум қилди.
"МАГАТЭ Эрон бўйича янги маълумотлар келиб тушган сайин вазиятга қўшимча баҳо беради", дейилади агентлик баёнотида.