Венесуэла президенти Николас Мадуро ўнг қанот экстремистлар АҚШнинг Каракасдаги элчихонасига портловчи мослама ўрнатиш билан боғлиқ провокацияни режалаштираётганини маълум қилди.
Мадуро бу ҳақда Venezolana de Television телеканалида маълум қилди.
"Бир гуруҳ экстремистлар ва террорчилар АҚШ элчихонасига портловчи моддалар ўрнатиш, Боливар ҳукуматини айблаш ва можарони кучайтириш учун одатий провокацион операция ўтказишни режалаштирган", деди Мадуро.
Венесуэла президенти Мулоқот ва тинчлик бўйича комиссари, Венесуэла парламенти спикери Хорхе Родригес АҚШ маъмуриятини АҚШнинг Каракасдаги элчихонасига режалаштирилган ҳужум ҳақида хабардор қилганини эслатди. Шунингдек, у қидирувда бўлган “террорчилик фаолиятига алоқадор шахслар тўғрисида” маълумот берди.
Николас Мадуро Венесуэла ҳукумати АҚШ дипломатик миссияси атрофида хавфсизлик чораларини кучайтирганини маълум қилди. “Мамлакатларимиз ўртасидаги келишмовчиликларга қарамай, биз халқаро ҳуқуқ тамойилларига қатъий амал қиламиз ва дипломатик институтларни ҳурмат қиламиз”, — деди у.