Бугун 7 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Дарвозаларга 8 та гол урилган ўйинда "Барселона" ғалаба қозонди

Дарвозаларга 8 та гол урилган ўйинда "Барселона" ғалаба қозонди

Испания Ла Лигасининг 15-тури доирасидаги «Бетис» ва «Барселона» ўртасидаги учрашув якунланди. Ўйинда мухлислар 8 та голга гувоҳ бўлишди.

Ўйиндаги биринчи голни «Бетис» ҳужумчиси Антони олтинчи дақиқада киритди. 11-дақиқада Ферран Торрес ҳисобни тенглаштирди, икки дақиқа ўтиб эса у меҳмонларни олдинга олиб чиқди. 31-дақиқада Руни Барджи мезбонлар дарвозасига учинчи голни урди. Тўққиз дақиқадан сўнг эса Ферран Торрес хет-трикни расмийлаштирди.

Иккинчи бўлимда Ламин Ямаль пенальтидан унумли фойдаланиб, гол урди. Мезбонлар 85-дақиқада Диего Льорентенинг голи эвазига ҳисобдаги фарқни қисқартирди, 90-дақиқада эса Кучо Эрнандес меҳмонлар дарвозасига учинчи голни киритиб, ўйиндаги якуний ҳисобни ўрнатди.

Испания чемпионатининг 15 ўйинидан сўнг «Барселона» 40 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Бетис» эса 24 очко тўплаб, бешинчи ўринда жойлашган.

Кейинги турда «Барселона» 13 декабрь куни ўз майдонида «Осасуна»ни қабул қилади. «Бетис» эса 15 декабрь куни сафарда «Райо Вальекано» билан тўқнаш келади.

Испания — Примера. 15-тур
2025 йил 6 декабрь, шанба.
"БЕТИС" - "БАРСЕЛОНА" - 3:5
Голлар:
1:0 Антони – 6'; 1:1 Ф. Торрес – 11'; 1:2 Ф. Торрес – 13'; 1:3 Барджи – 31'; 1:4 Ф. Торрес – 40'; 1:5 Ямаль – 59' (пен.); 2:5 Д. Льоренте – 85'; 3:5 Эрнандес – 90'

Киритилди: Бугун 09:00. Ўқилди: 697 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!