Бугун 29 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Мадинада имом Раббимқул Муҳаммадиев вафот этди

Мадинада имом Раббимқул Муҳаммадиев вафот этди

26 май куни тонгда Тошкент шаҳар “Рақат” жоме масжиди имоми-хатиби Раббимқул Муҳаммадиев Мадина шаҳрида вафот этди. У бир неча кундан буён “Аль-Васафа” шифохонасининг реанимация бўлимида кома ҳолатида ётган эди. Манбаларга кўра, у ўпка яллиғланиши ва юқори қон босими ташхислари билан шифохонага ётқизилган.

Раббимқул Муҳаммадиев жорий йилги Ҳаж мавсумида элликбоши сифатида хизмат қиларди. Ҳодисадан хабардор шахслар имомнинг комага тушишидан аввал диний идора ва вакиллар томонидан қаттиқ танбеҳ олгани ҳақида маълум қилмоқда.

"Қори акам жуда мулойим инсон эдилар. Уларга айтилган сўз оғир ботган. Ҳатто сўкилишгани ҳақида ҳам айтишяпти," — деди зиёратчилардан бири.

Ҳозирча расмий идоралар томонидан имомнинг вафоти юзасидан баёнот берилмади.

Маълумот учун, Раббимқул Муҳаммадиев 2019 йилдан буён “Рақат” масжидида имом-хатиб сифатида хизмат қилиб келаётган эди. Ундан аввал “Имом Термизий” масжидида ишлаган.

Киритилди: 10:09 26.05.2025. Ўқилди: 2575 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!