Беларус президенти Александр Лукашенко бошқа давлатлар раҳбарларига ўзининг Россия президенти Владимир Путин билан тез-тез учрашиб туришига "ҳасад қилмасдан," аксинча, уларга қўшилишни маслаҳат берди.
"Тез-тез учрашиб турганлигимизга ҳеч ким ажабланмасин, ахир биз ҳеч кимдан ўзимизни четга олмаяпмиз-ку. Биз қабул қилишга тайёрмиз... Марҳамат, хоҳловчилар қўшилсин," - деди Лукашенко.
Беларус раҳбари, шунингдек, Ғарб мамлакатларининг постсовет давлатларига "ҳасад қилаётганини" таъкидлади, чунки уларда "ғолиб аждодлар" мавжуд.