«Ливерпуль» ҳужумчи Диогу Жотанинг фожиали ўлими сабаб мавсумолди тайёргарликни бироз ортга сурди.
The Independent хабарига кўра, мерсисайдликлар 4 июлдан машғулотларга кириши ва 8 июлдан эса тўлиқ ҳажмдаги машқлар бошланиши режалаштирилганди. Аммо 5 июлда ўтказилган дафн маросимидан сўнг, муддатлар ўзгартирилди.
Жамоа қачондан машғулотларни бошлаши кейинчалик маълум қилинади.