Наваф Салам покистонлик ҳамкасби Шаҳбоз Шарифга мурожаат қилиб, Ливанни ҳам Эрон билан боғлиқ ўт очишни тўхтатиш келишувига киритишни сўради.
Бу сўров Исроилнинг Ливан бўйлаб берган ва бир сутка ичида 200 дан ортиқ кишининг ҳаётига зомин бўлган кескин зарбаларидан сўнг янгради.
Саламнинг идораси берган баёнотга кўра, Бош вазир Исломободнинг сулҳга эришиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаган.
Шунингдек, у кечагидек қонли ҳужумлар такрорланишининг олдини олиш учун ўт очишни тўхтатиш тартиби Ливан ҳудудига ҳам татбиқ этилишини тасдиқлашни сўраган. Яқин кунлардаги режалаштирилган музокараларда Ливан масаласи асосий мавзулардан бири бўлиши кутилмоқда.