Александр Лукашенконинг сўзларига кўра, у буни Франция президенти билан телефон орқали суҳбатда маълум қилган.
"Мен Эммануэл Макронга Москвага бориш сиз учун унчалик тўғри келмас, балки Минскка келарсиз, у ерда биз сизни Владимир Владимирович билан бирга кутиб оламиз ва сизлар “эркакчасига” гаплашиб олишингиз мумкин деб айтдим", — деди Беларус президенти.
Шунингдек, Лукашенко Макронга Беларус ядровий қуролни фақат ўзига тажовуз содир бўлган тақдирдагина қўллашини ва мавжуд муаммоларни муҳокама қилиш учун кейинги ҳафтада унинг ишончли вакилини қабул қилишга розилигини билдирган.
Аввалроқ, Макрон ва Лукашенко телефон орқали мулоқот қилгани, суҳбат Франция томонининг ташаббуси билан бўлиб ўтгани хабар қилинганди.