Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Литвадан қидирувдаги жиноятчи илк марта Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Литвадан қидирувдаги жиноятчи илк марта Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Маълумотларга кўра у Жиноят кодексининг 168-моддасида кўзда тутилган фирибгарликни содир этганликда айбланмоқда.

Қайд этилишича, интерпол Тошкент ММБ ходимлари кузатувида Литва Республикасидан Ўзбекистон Республикасига Жиноят кодексининг 168-моддасида кўзда тутилган фирибгарликни содир этганликда айбланаётган фуқаро экстрадиция қилинди.

Тақдим этилган ҳужжатлар асосида Ўзбекистон Республикаси фуқароси халқаро қидирувга берилганлиги эълон қилинди.

Интерпол каналлари орқали қидирувдаги шахснинг Литва ҳудудида эканлиги аниқланди. У ўша ерда қўлга олиниб, экстрадиция текшируви учун қамоққа олинган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг илтимосномасини қаноатлантиргандан сўнг, Литва томони жиноятчини экстрадиция қилиш ва уни содир этган жинояти учун жазо тайинлаш мақсадида топшириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Тошкентдаги Ислом Каримов номидаги Халқаро аэропортда қидирувда бўлган шахс Интерпол Миллий Марказий Бюросининг Ўзбекистон Республикасидаги вакиллари томонидан республика ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларига топширилди.

Киритилди: 16:22 09.07.2025. Ўқилди: 641 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!