Бугун 10 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Литва Россия билан чегарасига қўшин юборди

Литва Россия билан чегарасига қўшин юборди


Литва ҳукумати Россиянинг Калининград эксклави билан чегарани мустаҳкамлаш учун қўшин жўнатилишини эълон қилди. Бунга Россиядаги эҳтимолий ҳарбий сафарбарлик ва янги гибрид таҳдидлар ҳақидаги хавотирлар сабаб бўлди.

Мамлакат ички ишлар вазири Мартинас Кателинаснинг айтишича, бу қарор шу ҳафта Латвия ва Беларус чегарасида юз берган хавфсизлик билан боғлиқ ҳодисадан кейин қабул қилинган.

Литва мудофаа вазири Робертас Каунас чегара хавфсизлигини кучайтириш учун ҳарбийлар жўнатилишини тасдиқлади. Унинг айтишича, бу “Россиядаги эҳтимолий сафарбарлик ортидан тажовузкор хорижликлар кўпайиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга қарши олдини олиш чораси ҳисобланади.

Каунаснинг сўзларига кўра, тахминан, 100 нафар аскар келгуси икки ҳафта давомида Литва-Россия чегарасини қўриқлашга ёрдам беради.

6 октябр куни Латвия расмийлари ниқобланган ва қуролланган шахслар 20 нафар тартибсиз мигрантлар гуруҳини Беларус чегарасидан Латвия ҳудудига ўтказиш учун кузатиб борганини хабар қилганди. Ниқобланган шахслар Беларус ҳудудига қайтиб кетишидан олдин электр жиҳозларини шикастлаб, чегара кузатув камераларини ўғирлаб кетган.

Киритилди: 21:50 09.10.2026. Ўқилди: 482 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!