Фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро судининг 2024 йил 14 ноябрдаги қарорига асосан “A.F.Lizing” корхонаси фойдасига қарздор “М.А.”дан 169,3 млн. сўм лизинг қарзини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича Мажбурий ижро бюросининг Боёвут туман бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилган.
Берилган ихтиёрий муддатда қарздорлик тўланмаганлиги сабабли, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздорга тегишли "Li 9" (LIXIANG L9) электромобили хатланди.
Натижада, қимматбаҳо автоуловидан ажралишни истамаган қарздор 169,3 млн. сўм лизинг қарзини тўлиқ тўлаб берди.
Шунингдек, қарздорлик сабаб юзага келган жами 15,2 млн. сўм давлат божи билан ижро йиғимини ҳам тўлайдиган бўлди.