Бугун 6 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

Лавров Германиянинг урушга тайёргарлиги ҳақида гапирди

Лавров Германиянинг урушга тайёргарлиги ҳақида гапирди

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Германия канцлери Фридрих Мерц тарихни етарлича тушунмаслигини ва амалда Германияни яна урушга тайёрлаётганини айтди. Бу ҳақда у RT телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

Лавровнинг таъкидлашича, Ангела Меркель раҳбарлигидаги нисбатан тинч даврдан сўнг, шунингдек, Олаф Шольц канцлер бўлган пайтда, Фридрих Мерцнинг ҳокимиятга келиши билан Германияда анча беқарор давр бошланган. Унинг сўзларига кўра, Мерц томонидан янграётган қатор қатъий баёнотлар жиддий хавотир уйғотмоқда.

Шунингдек, вазир ҳарбий харажатларга оид конституциявий чекловларни айнан Мерц бекор қилганини эслатиб, канцлернинг бу ҳаракатларини Германияни урушга тайёрлаш сифатида баҳолади.

Киритилди: 23:35 05.02.2026. Ўқилди: 254 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!