"Манчестер Сити" Англия Лига Кубоги 1/2 финал жавоб ўйинида "Ньюкасл"дан устун келди - 3:1. Ўйин Манчестердаги "Этиҳад" стадионида бўлиб ўтди.
Учрашувнинг 7-дақиқасида "шаҳарликлар" ҳужумчиси Омар Мармуш ҳисобни очди. Орадан 20 дақиқа ўтиб, у дубль қайд этган бўлса, Тижани Рейндерс ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Иккинчи бўлим бошида Энтони Эланга гол урди.
Биринчи ўйинда "Сити" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди, шунинг учун икки ўйин натижасига кўра финалга чиқди.
Мазкур баҳсда ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди ва алоҳида ҳаракатлари билан ажралиб турмади.
Финалда "Манчестер Сити" "Челси"ни мағлуб этган "Арсенал" билан ўйнайди. Учрашув 22 март, якшанба куни "Уэмбли" стадионида бўлиб ўтади.