Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Медведевнинг сўзларига кўра, буни тан олган Трамп жамоасининг айрим вакиллари АҚШнинг узоқ муддатли сиёсатини ўзгарган шароитларга мослаштириш, яъни амалда йўқолиб бораётган глобал устунликка мос йўл тутиш устида иш олиб бормоқда.
Бу ҳақда Дмитрий Медведев RIA.ru сайтида чоп этилган муаллифлик мақоласида ёзган.
У, шунингдек, Венесуэла президенти Николас Мадуронинг "очиқча ўғирланиши" ҳақидаги даъволарни АҚШнинг янада каттароқ мақсади — Ғарбий яримшарни мутлақ назоратга олиш сиёсатининг бир қисми сифатида баҳолади.