Бугун 1 февраль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Илон Маск Россия дронларига Starlink сунъий йўлдош алоқасидан фойдаланишини чеклади — The Insider

Илон Маск Россия дронларига Starlink сунъий йўлдош алоқасидан фойдаланишини чеклади — The Insider

SpaceX раҳбари Илон Маск компания “Россия томонидан Starlink'нинг рухсатсиз қўлланилишини тўхтатиш” учун чоралар кўрганини маълум қилди. Маскнинг сўзларига кўра, бу чоралар, кўринишидан, самара берган.

"Дастлабки қадамлар аллақачон реал натижалар бермоқда. Биз жамоангиз билан яқин ҳамкорликда кейинги муҳим чоралар устида ишлаяпмиз. Қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат. Сиз эркинлик учун ҳақиқий курашчи ва Украина халқининг содиқ дўстисиз", — дея Маскка жавоб қайтарди Украина мудофаа вазири Михаил Фёдоров.

Январ ойи охирида Фёдоров SpaceX билан Россия учувчисиз учиш аппаратлари томонидан Starlink'дан фойдаланилиши муаммоси бўйича ҳамкорлик қилаётганини билдирган эди. Украина Мудофаа вазирлиги рухсат этилган қурилмалар рўйхатини тузиш мақсадида Украина армиясидаги Starlink фойдаланувчилари ҳақидаги маълумотларни йиғишни бошлаган.

Россияга яқин ҳарбий Теlegram-каналларнинг ёзишича, агар объект тезлиги соатига 90 км га етса, Starlink алоқаси узила бошлаган. Кўринишидан, бу чеклов украин дронларига ҳам тааллуқли.

Киритилди: Бугун 17:51. Ўқилди: 458 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!