Си Жинпин Хитой Халқ Озодлик Армияси устидан тўлиқ назоратни қўлга киритди, бу эса унинг Тайванга бостириб кириш имкониятларини кенгайтиради — The Wall Street Journal.
Нашр маълумотларига кўра, Хитой етакчиси сўнгги уч йил ичида олти юқори мартабали генералдан бештасини лавозимидан четлаштирган.
"Энг муҳим воқеа Хитой марказий ҳарбий кенгаш раиси ўринбосари, Си Жинпиннинг болаликдан таниш бўлган яқин иттифоқчиси генерал Чжан Юсянинг ҳибсга олиниши бўлди. 24 январда Чжан Юсянинг лавозимидан четлаштирилиши Хитой ҳарбий раҳбариятида етакчи шахсларни, яъни Си Жинпиннинг қарорларини чеклай оладиган шахсларни деярли йўқ қилди", дейилади мақолада.