Жеффри Эпштейнга оид ҳужжатлар ошкор бўлишда давом этмоқда. Интернетга сизиб чиққан навбатдаги ҳужжатларда Самарқанд вилоятидан бўлган қиз билан олиб борилган ёзишмалар ҳам қайд этилган.
Маълумотларга кўра, молиячи қизнинг Париждаги таълими, турар жойи, авиачипталари ҳамда бошқа харажатларини молиялаштирган. Шунингдек, Ўзбекистондаги банк ҳисоб рақамига 5000 АҚШ доллари ўтказиб берилгани кўрсатилган.
Тергов материаллари ҳали ҳам жамоатчиликка босқичма-босқич тақдим этилмоқда.