Бугун 5 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Зеленский урушда 55 минг украиналик ҳалок бўлганини айтди, лекин...

Зеленский урушда 55 минг украиналик ҳалок бўлганини айтди, лекин...

Аммо очиқ манбаларга кўра, бу рақам деярли икки баравар кўп, дея хабар бермоқда “Медуза”.

Украина президенти Владимир Зеленский France 2 телеканалига берган интервюсида “Украинада жанг майдонида расмий маълумотларга кўра 55 минг нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлганини билдирди.

Шу билан бирга, 4 феврал ҳолатига кўра UALosses лойиҳасининг исм-шарифлар келтирилган рўйхатларида 86 минг нафар ҳалок бўлган украиналик ҳарбий ва 89 минг нафар бедарак йўқолган шахс қайд этилган.

Муаллифлари номаълум бўлган UALosses лойиҳаси Россия ва Украина ўртасидаги кенг кўламли уруш давомида ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган украиналик ҳарбийлар бўйича исм-шарифлар келтирилган рўйхатни юритади.

АҚШдаги Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази (CSIS) баҳосига кўра, Россия 2022 йил февралидан буён жами 1,2 миллионгача одамни йўқотган, шундан 325 минг нафари ҳалок бўлган. BBC рус хизмати ва “Медиазона” нашри очиқ манбалар асосида Украинага қарши кенг кўламли босқин давомида ҳалок бўлган 165 мингдан ортиқ россиялик ҳарбийнинг шахсини аниқлаган.

Киритилди: Бугун 12:25. Ўқилди: 619 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!