Франция президенти Эммануэль Макроннинг дипломатик маслаҳатчиси 3 февраль куни Москвага ташриф буюрди.
Бу ҳақда учрашувдан хабардор манба ва иккита дипломатик манбага таяниб Reuters хабар бермоқда.
"Макроннинг дипломатик маслаҳатчиси Эммануэль Бонн сешанба куни Россия расмийлари билан учрашув ўтказиш учун Москвада бўлган", дейилади хабарда.
Бонн Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков билан музокаралар олиб борганлиги таъкидланди.
Ташрифдан мақсад мулоқот ўрнатиш эди. Манба қўшимча тафсилотларни бермади. Агентликнинг аниқлик киритишича, Елисей саройи бу маълумотни на тасдиқлади, на рад этди.