Бугун 5 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

«Бедарак йўқолган 40 ёшли эркакни қидиряпмиз»: Саудия кўчаларида Роналду устидан кулишмоқда (Фото)

«Бедарак йўқолган 40 ёшли эркакни қидиряпмиз»: Саудия кўчаларида Роналду устидан кулишмоқда (Фото)

Саудия Арабистони кўчаларида пайдо бўлган ғалати плакатлар ижтимоий тармоқларда катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Криштиану Роналдунинг «Ан-Наср»даги сўнгги воқеалардан кейинги ҳиссиётлари маҳаллий мухлислар томонидан кескин танқид қилинмоқда.

Кўчаларда пайдо бўлган плакатларда шундай ёзувларни кўриш мумкин:

«Бедарак йўқолди! Биз ҳозир тинимсиз йиғлаётган 40 ёшли эркакни қидирмоқдамиз. Оиласи уни изламоқда».

Ушбу воқеалар Роналдунинг клуб бошқарувига нисбатан норозилиги фонида содир бўлмоқда. Криштиану Саудия инвестиция жамғармаси (PIF) «Ан-Наср»дан кўра «Ал-Ҳилол»га кўпроқ эътибор қаратаётгани сабаб «Наср» ўйинларини бойкот қилди.

«Бедарак йўқолган 40 ёшли эркакни қидиряпмиз»: Саудия кўчаларида Роналду устидан кулишмоқда (Фото)

Киритилди: Бугун 17:37. Ўқилди: 585 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!