Латвия Россия ва Беларус билан чегарадаги учта чегара ўтказиш пунктини пиёдалар учун ёпади. Энди Латвияга автомобилсиз кириш мумкин бўлмайди.
Болтиқбўйи республикаси Чегара хизмати таклифига кўра, 19 мартдан бошлаб Латвия-Беларус чегарасидаги “Патерниеки” ўтказиш пункти, шунингдек, Латвия-Россия чегарасидаги “Гребнево” ва “Терехово” пунктлари фақат автомобил орқали кесиб ўтилиши мумкин бўлади.
Чегара пунктларининг қисман ёпилиши Россиянинг Украинага бостириб кириши билан боғлиқ геосиёсий вазият билан изоҳланмоқда.
Латвия Давлат чегара хизмати раҳбари Гунтис Пуятснинг сўзларига кўра, мамлакатга ноқонуний мигрантлар оқими кучайиб бораётганлиги сабабли чегара хизмати чегара пунктларини қисман ёпиш таклифи билан чиққан.