"Львовга 10 дан ортиқ Шаҳед туридаги дронлар билан зарба берилди", — деб хабар берди вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Максим Козицкий.
Львов мэри Андрей Садовийнинг маълум қилишича, шаҳарнинг бир нечта туманида портлашлар содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ. Ҳужум натижасида бир нечта уй ва болалар боғчаси зарар кўрган.
"Харьковга уюштирилган ҳужум оқибатида икки киши жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган. Шаҳарга иккита авиабомба ва саккизта дрон билан зарба берилган", — дея хабар берди вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Синегубов.
Шаҳар мэри Игор Тереховнинг ёзишича, асосий зарбани бир неча йилдан бери ишламаётган корхона қабул қилган. Шунингдек, дрон шаҳарнинг муҳим инфратузилмаси объектига ҳам зарба бергани айтилмоқда.
Полша армияси қўмондонлигининг маълум қилишича, Ғарбий Украинага уюштирилган ҳужум Россиянинг узоқ масофали авиацияси томонидан амалга оширилган. Шу сабабли Полша ва иттифоқчи давлатлар ҳарбий-ҳаво кучлари навбатчи қирувчиларини ҳавога кўтарган.