Бугун 23 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди (видео)

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди (видео)

Испаниянинг Ла лигасининг 33-туридан ўрин олган баҳсда «Барселона» ўз майдонида «Сельта»ни қабул қилди. «Камп Ноу» стадионида ўтган учрашув мезбонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Учрашувдаги ягона голни 40-дақиқада Ламин Ямаль киритди. 18 ёшли футболчига нисбатан ишлатилган қўполлик учун дастлаб пенальти белгиланди ва ҳужумчининг ўзи ундан самарали фойдаланди. Айнан пенальти тепилганидан кейин Ямал оёғида оғриқ ҳис қилиб, майдонга ётди. Шундан сўнг у захирага олинди.

Иккинчи бўлимда "Барса" меҳмонлар дарвозасига иккинчи голни урди. Аммо Ферран Торреснинг голи ВАР ёрдамида баҳсли тарзда бекор қилинди.

"Сельта" эса ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Аммо дарвозабон Жоан Гарсия яккама-якка вазиятни хавфли бартараф этди.

Ушбу ғалабадан сўнг «Барселона» 32 ўйиндан кейин 82 очко билан турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди. «Сельта» эса 44 очко билан 7-ўринда жойлашган.

Кейинги турда «Барселона» сафарда «Хетафе»га қарши майдонга тушади (25 апрель), «Сельта» эса бир кун ўтиб «Вильярреал» билан баҳс олиб боради.

Испания — Примера. 33-тур
22 апрель 2026 йил, чоршанба.
«Барселона» — «Сельта» 1:0
Гол:
Ламин Ямаль 40'

Киритилди: Бугун 06:15. Ўқилди: 409 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!