Бугун 17 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Гвардиола: «Илтимос, уни мақташни тўхтатинг»

Гвардиола: «Илтимос, уни мақташни тўхтатинг»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Райан Шеркини Премьер-лиганинг мавсумдаги энг яхши футболчиси совринига номзод сифатида қараш керакми-йўқми, деган саволга жавоб берди.

«Тинчланинг. Хотиржам бўлинг. У ҳали жуда ёш... Илтимос, Шеркига мақтовларни камайтиринг», — деди Гвардиола «Арсенал» билан ўйиндан сўнг.

Англия Премьер-лигасининг 33-туридан ўрин олган учрашув «Манчестер Сити»нинг «Арсенал» устидан 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Голлардан бирига айнан Шерки муаллифлик қилди.

Жорий мавсумда 22 ёшли француз барча турнирларда 44 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 10 бор ишғол этди ва 13 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 14:52 20.04.2026. Ўқилди: 26433 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!