Ижтимоий тармоқларда лолақизғалдоқларга шикаст етказганча кенг далада қўшиқ айтилаётгани ва машинада гулларни пайхон қилинаётгани акс этган видеолар тарқалди.
Ҳар икки ҳолат Қашқадарё вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси инспекторлари (Экополиция) томонидан ўрганилди.
Ўрганиш натижасида биринчи ҳолатда табиатга 6 миллион 592 минг сўм зарар етказилганлиги ҳисобланди. Шунингдек, икки нафар ҳуқуқбузар А.Ж. ва Г. Б. га нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваридан (10 миллион 300 мингдан), жами 20 миллион 600 минг жарима белгиланди.
Иккинчи ҳолатда ҳам табиатга 6 миллион 592 минг сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди. Ҳуқуқбузар М.Р.га нисбатан эса МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, БҲМнинг 50 баравари (20 миллион 600 минг сўм) жарима тайинланди.
Икки ҳолатда ҳуқуқбузарлар жами 54 миллион 384 минг сўм тўлайдиган бўлди.