Россия президенти Владимир Путин ўзининг Украинага қарши бошлаган ҳарбий ҳужуми муваффақияти учун барча россияликлар фронт учун ишлашини талаб қилди ҳамда яна бир бор бу урушни СССРнинг 1941–1945 йиллардаги нацистлар Германиясига қарши мудофаа урушига қиёслади.
"Улуғ Ватан уруши даврида бутун мамлакат фронт учун, аскарларимиз учун, ҳимоячиларимиз учун ишлаган. Аммо фақат танклар, самолётлар, тўплар ва снарядларгина ишлаб чиқарилмаган", — деди президент Москвада ўтказилган “Кичик ватан — Россия кучи” форумида.
Путиннинг сўзларига кўра, “болалар, бувилар, аёллар пайпоқ тўқиган, фронтга посилкалар ва совғалар юборган”.