Бугун 20 апрель, 2026 йил, душанба

O'ZB

Гвардиола голда Ҳусановни айблади

Гвардиола голда Ҳусановни айблади

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Арсенал»га қарши кечган баҳсдаги (2:1) Жанлуижи Доннарумманинг хатоси ҳақида гапирди.

Ўйиннинг 18-дақиқасида, Райан Шерки гол урганидан икки дақиқа ҳам ўтмасдан, Доннарумма Матеуш Нунешнинг аутдан ташлаган тўпини тепиб юборишга ҳаракат қилди. Тўп жарима майдончаси бурчагида дарвозабонга босим уюштираётган Кай Хавертцнинг оёғига тегиб, дарвоза тўридан жой олди.

«Ҳусанов блокда яхшироқ ўйнаши ва Хавертцга қарши тажовузкорроқ ҳаракат қилиши керак эди. Аммо менга жамоанинг реакцияси ёқди — улар Доннаруммани қўллаб-қувватлашди.

Жамоа гол ўтказиб юборганидан кейин футболчилар бир-биридан нолий бошлашини кўрсам, бу менга ёқмайди», — деди Гвардиола.

Киритилди: Бугун 09:47. Ўқилди: 886 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!