Мадриднинг “Реал” клуби президенти Флорентино Перес жорий мавсум тугагач, жамоани тузилмавий янгилашни режалаштирмоқда.
Клуб хўжайинининг шахсан ўзи ёзда жамоани тарк этадиган саккиз нафар футболчи рўйхатини тузди.
Бу ҳақда Sport.es сайти хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, ушбу рўйхатда биринчи ўринда ўтган ёзда кетиши сўралган ярим ҳимоячи Эдуардо Камавинга турибди. Шунингдек, ҳимоячилар Фран Гарсия ва Рауль Асенсио, ярим ҳимоячи Даниэль Себальос ҳам клубни тарк этиши режалаштирилмоқда.
“Реал” Давид Алаба ва Даниэль Карвахаль сингари ёши катта ҳимоячилар билан ёзда тугайдиган шартномаларни узайтиришни режалаштирмаяпти. Шунингдек, мадридликлар Франко Мастантуоно ва Гонсало Гарсия каби ёш ҳужумчиларни бошқа клубларга ижарага бериш, яхши таклиф бўлса, сотиб юбориш ниятида.
Таъкидланишича, Винисиус Жуниор ёки Жуд Беллингемдан бири сотилиши варианти ҳам истисно қилинмаяпти.