Мадриднинг “Реал” клуби немис мутахассиси Юрген Клоппни жамоа бош мураббийи лавозимига тайинлаш вариантларини кўриб чиқмаяпти. Аввалроқ The Athletic нашри мадридликлар раҳбарияти “Ливерпуль”нинг собиқ мураббийи номзодини юқори баҳолаётгани ҳақида хабар берган эди.
- Менга маълум бўлишича, Юрген Клопп – бу имконсиз вариант. Ҳозир Клоппдан ҳайратда бўлганлар, буни унутинг. Унинг “Реал”га ўтиши кутилмаяпти.
Балки у сизларга жуда ёқар, у ажойиб мураббий, лекин энди “Реал” раҳбарияти режаларига кирмайди. Уни имзолаш режалаштирилмаган, - деди журналист Хосеп Педрероль El Chiringuito дастурида.
Январ ойидан бери “Реал”ни бош мураббий Альваро Арбелоа бошқариб келмоқда. Бироқ унинг қўл остида жамоа намойиш этаётган ўйин ҳам, кўрсатаётган натижалар ҳам кўпчиликни қониқтираётгани йўқ.