КХДР Курскдаги жангларда иштирок этиш орқали Украина урушининг давом этишига ҳисса қўшмоқда. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти хабар берди.
"Украинадаги можарони давом эттираётган учинчи давлатлар, жумладан КХД, бунинг учун жавобгар ҳисобланади. Шимолий Кореянинг Украина урушидаги ҳарбий иштироки ва Россия томонидан бунинг эвазига кўрсатилаётган ҳар қандай ёрдам тўхтатилиши керак", — дея Давлат департаменти вакилининг сўзларидан иқтибос келтиради Yonhap агентлиги.